Линклар

Тошкент ва Бишкек газ бўйича келишувга эришди


Ўзбекистон Қирғизистонга газнинг ҳар минг куб метрини 240 АҚШ долларидан сотадиган бўлди. Бу ҳақдаги келишув 31 декабр куни Тошкентда имзоланди.

Қирғизистон саноат ва энергетика вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, 2009 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга 650 миллион куб метр газ етказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Ўзбекистон томони Қирғизистонга ҳар минг куб метр газни 300 доллардан таклиф қилганди. 2008 йилда Қирғизистон 1000 куб метр газни 145 доллардан сотиб олганди.
XS
SM
MD
LG