Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячилари ишдан четлатилди

  • Садриддин Ашур

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, улар чекка жойлардаги аҳвол ҳақида ОАВга интервьюлар берганлари учун бу буйруқ бевосита юқоридан берилган, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишдан бўшатилишига эса асос бўладиган ҳеч нарса йўқ.

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, улар чекка жойлардаги аҳвол ҳақида ОАВга интервьюлар берганлари учун бу буйруқ бевосита юқоридан берилган, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишдан бўшатилишига эса асос бўладиган ҳеч нарса йўқ.

Янги йил арафасида Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Зарбдор тумани фаоллари ўзлари ишлаб турган мактабдан бўшатилди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Жиззах вилояти Зарбдор туман бўлими раҳбари Зиёдилло Раззоқов ўн уч йилдан буён ишлаётган Шароф Рашидов номидаги биринчи ўрта мактабдан 30 декабр куни ишдан бўшатилди. Унга қўшиб шу ташкилот аъзоси, мактаб хўжалик мудири Оллоназар Ҳасанбоев ҳам ишдан ҳайдалди. Зиёдилло Раззоқов бу ҳақдаги фармонни мактаб директори чиқарганини айтади. Асос эса…

- Директор синфхоналарнинг совуқ ëки иссиқ эканлигини бир-иккита ўринбосарлар билан кўриб чиқади-да¸ кейин далолатнома тузади. Ана ўша далолатномани у асос қилиб олаяпти¸ 85-буйруқ билан бизнинг ташкилот аъзоси Оллоназар Ҳасанбоевни вазифасидан четлаштираяпти. Мени эса 86-буйруқ билан ўқитувчиликдан бўшатиб юбораяпти, - дейди Зиёдилло Раззоқов.

Яъни биринчи асос, синфхоналар совуқ, бунга хўжалик мудири қарамаган. Лекин, туманда газ босими паст бўлса, хўжалик мудири синфхонани қандай иситади, дейди Зиёдилло Раззоқов:

- Туманда газ бўлмагандан кейин туман ҳудудида жойлашган мактабхоналарнинг газ босимини магазиндан сотиб олиб келиб кўтармайди-ку.

Мактабларнинг совуқлиги, газ босимининг бу туманда пастлиги ҳақида Зиёдилло Раззоқов ҳам, бошқа тингловчиларимиз ҳам аввалги эшиттиришларимизда гапирган эди:

- Энди буни газ деб ҳисоблашнинг ўзи ачинарли ҳолда. Чунки жуда милтиллаб турибди. Бу энди газ бўлмайди.

- Бизнинг бу Шароф Рашидов номли биринчи мактаб умуман шароитга тўғри келмайди. Ойналари синган¸ клëнка тортиб ўтиришибди. Болалар ҳафтада беш кун ўқиса¸ бир кун албатта иситмаси чиқади. Ота-оналар мажлисига ҳам бориб кўрдик. Хоналар совуқ. Фақат газга пул¸ светга пул. Мактаб ҳам фақат тушумдан нарига ўтмай қолган. Бу бизда ëрқин ҳаëт йўқми дейман-да.

Бугун эса калтак ана шу камчиликлар ҳақида гапирган одамларнинг ўзларининг бошига келиб синаяпти. Майли, хўжалик мудири йўқ газдан иситолмаётган синфхоналар учун жавоб ҳам берди, дейлик, Зиёдилло Раззоқов, яъни меҳнат ўқитувчисининг бунга не алоқаси бор? Нега уни ҳам ишдан ҳайдашди? Сабаб?

- Буларнинг мақсади шундай бўлаяптики¸ жойлардаги, туманлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни мен халқаро ташкилотнинг вакили сифатида халқаро оммавий ахборот воситаларига етказаëтганлигим учун мени ва шу ташкилотнинг аъзоларини ишдан четлатиш.

Биз бу ҳолатга муносабат олиш мақсадида Зарбдор тумани халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Элмуродов билан боғландик:

- Буни мактаб раҳбари билади, ака. Биз билмаймиз буни¸ - деди Бахтиёр Элмуродов.

“Нега, ахир сиз туман халқ таълими бўлими раҳбарисиз, наҳотки хабарингиз бўлмаса?” деб сўраймиз яна мудирдан:

- Йўқ¸ унга алоқамиз йўқ. Ўқитувчини директор ҳал қилади-ку¸ - деди Бахтиёр Элмуродов.

Мактаб директори Хўжам Бекамов эса қўнғироқларимизга жавоб бермади:

Зиёдилло Раззоқов эса бу буйруқнинг ноқонуний эканлиги ҳақида гапиради:

- Мени ишдан бўшатиш учун аввало у менга¸ касаба уюшма қўмитасига 2-3 ой олдин огоҳлантириш хати чиқаради мактаб маъмурияти томонидан. Ундан кейин менга 30 фоизлик жарима бўлади. Жаримадан кейин мен бу хатоларимни бартараф этмасам¸ ундан кейин касаба уюшмасининг қарори билан қонунга асосланган ҳолда, ишдан четлатиш ҳуқуқига эга. Бу ҳозир бунақа қонунларга бўйсунмасдан¸ биз камчиликлардан оммавий ахборот воситаларини хабардор қилаëтганимиз учун бизни умумий давлат ташкилотидан четлаштираяпти¸ - дейди Зиëдилло Раззоқов.
XS
SM
MD
LG