Линклар

logo-print

Россиялик мухолифатчи ҳибсга олинди

  • Ҳасанжон

Таҳлилчилар фикрича, Брагиннинг ҳибсга олингани¸ мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиб бораётгани ҳукумат расмийларини ташвишга солаётганидан далолат беради.

Таҳлилчилар фикрича, Брагиннинг ҳибсга олингани¸ мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиб бораётгани ҳукумат расмийларини ташвишга солаётганидан далолат беради.

Мухолифатдаги Россия Халқ демократик иттифоқи Ульяновск вилояти бўлими раҳбари Александр Брагин Россия ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Орган ходимлари Брагиннинг қўлга олинишини Россия Халқ демократик иттифоқининг интернет сайтида Ульяновскдаги иқтисодий вазият тўғрисида мақола эълон қилгани билан изоҳлади.

Россия Халқ демократик иттифоқига собиқ Бош вазир Михаил Касьянов етакчилик қилади. Унинг ёрдамчиси Елена Дикун Озодлик радиосига Александр Брагин вилоят обрўсига путур етказганликда айбланаётганини айтди:

- Брагин Россия Халқ демократик иттифоқининг интернет сайтида иқтисодий бўҳрон даврида Ульяновск вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақидаги мақоласини эълон қилди. Ички ишлар вазирлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари Брагин вилоятининг обрўсига путур етказишини таъкидлаб¸ мақолани партиянинг интернет сайтидан олиб ташлашни талаб қилмоқда¸ – дейди Россия Халқ демократик иттифоқи партияси раҳбари ёрдамчиси.

Елена Дикун ўз партияси милиция талабини бажариш ниятида эмаслигини айтди:

- Бу мақолада ҳеч қандай бўҳтон йўқ. Унда фақат вилоятдаги ишсизлик муаммоси, маошлар ўз вақтида берилмаётгани¸ нархлар ошиб бораётгани ҳақида фактлар келтирилган¸ холос. Ҳеч ким буни рад қиладиган маълумот олгани йўқ. Бу мақолани партиянинг сайтидан ҳеч ким олиб ташламоқчи эмас. Ҳақиқатни гапирган одам дарҳол қўлга олинишидан биз жиддий норозимиз¸ – дейди Россия Халқ демократик иттифоқи партияси раҳбари ёрдамчиси.

Таҳлилчилар фикрича, Брагиннинг ҳибсга олингани¸ мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиб бораётгани ҳукумат расмийларини ташвишга солаётганидан далолат беради.

Глобал молиявий бўҳрон ва дунё бозорида нефт нархининг пасайгани сабабли август ойидан бери Россия рубли 20 фоизга қадрсизланди. Душанба куни евронинг рублга нисбатан курси 2004 йилдан бери юқори кўрсаткичга чиқди.

Душанба куни вазирлар йиғилишида чиқиш қилган президент Дмитрий Медведев ҳукумат аъзоларини бирдамликка чақирди.

- Биз турли муаммолар хусусида турлича фикрга эга бўлишимиз мумкин. Аммо глобал муаммоларга дуч келинган пайтда¸ ҳукуматнинг бирлиги муҳим аҳамиятга эга¸ – деди Россия раҳбари.

Ўз навбатида, ҳукумат аъзоларини бир ёқадан бош чиқариб ишлашга чақирган Бош вазир Владимир Путин мамлакат дуч келаётган молиявий муаммоларни камайтириб кўрсатишга уринди:

- Мураккаб вазиятдаги иш турғунликка ёки умидсизликка олиб бормаслиги керак. У қондаги адреналинни кўтариши керак. Бу чақириқ ва у одамнинг нимага қодир эканини, унинг имкониятлари, таъсирчанлиги ва профессионал даражасини намойиш қилиш имкониятидир¸ – деди Россия Бош вазири.

Айни пайтда Владимир Путин журналистларга халқ орасида мамлакат иқтисодиётида кескин пасайиш бўлаётгани ҳақида хавотирни кучайтирмаслик кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG