Линклар

Ғазо: қурбонлар сони 400 га етди


Исроил ҳарбийларининг Хамас ҳаракатига қарши ҳужумлари олти кундан буён кун давом этмоқда.

Исроил учқичлари Ғазо минтақасидаги Хамасга тегишли биноларни бомбардимон қилди. Хабарларга кўра, Фаластин парламенти биносига ҳам ҳаводан ҳужум уюштирилган.

Якшанба кунидан бери Исроил армияси уюштирган ҳужумлар оқибатида ўлган фаластинликлар сони тахминан 400 кишини ташкил этмоқда. Фаластинликлар амалга оширган ракета ҳужуми натижасида тўрт исроиллик ўлди.

Исроил учқичлари уюштирган ҳужумлар натижасида 2004 йилдан бери биринчи марта Хамас ҳаракатининг юқори лавозимли сиёсий раҳбарларидан бири Низар Райан халок бўлган.

Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилиш учун БМТ хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди. Халқаро ҳамжамият эса Исроил ва Хамасни ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда.

Айни пайтда Теҳронда талабалар Исроил армиясининг Ғазога ҳужумига норозилик юриши ўтказди. Юзлаб талабалар Ғазога бориб Исроилга қарши урушишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG