Линклар

2008 йил кечмишлари


2008 йилда ўзбекистонликларни энг кўп ташвишлантирган жиҳатлардан бири озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви бўлган.

2008 йилда ўзбекистонликларни энг кўп ташвишлантирган жиҳатлардан бири озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви бўлган.

2008 йил Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий турмуши турли воқеаларга бой бўлди. Лекин бугунги суҳбатимиз бу ҳақда эмас.

Ўтган йил ўзбекистонликлар учун қандай йил бўлгани ҳақида соҳа таҳлилчилари фикрларини ўрганиб ўтирмадик. Бу масалаларга аввал тўхталганмиз ва мавриди келганда, яна тўхталармиз. Бу сафар “2008 йил сизнинг ҳаëтингизда қандай из қолдирди?” деган савол билан оддий ўзбекистонликларга мурожаат қилдик. Жавоблар эса турлича бўлди.

Биринчи суҳбатдош:

Бу йил бизнинг ҳаëтимизда жуда кўп яхши воқеалар бўлди. Масалан, хўжайиним Россияга бориб¸ яхши ишлаб келди. Нива маркали янги машина олдик. Бу йил болаларим тўкин-сочин яхши яшади. Умуман, бу йил мен учун яхши бўлди. 2009 йилда ҳам бир талай режаларимиз бор.

Иккинчи суҳбатдош:

2008 йил менинг ҳаëтимда ëмон ўтди, дея олмайман. Сабаби ҳамма қатори яшаяпмиз. Фермер сифатида ишларимиз ëмон бўлмаяпти. Ëмон натижаларга эришганим йўқ. Ëмон десам, ношукурчилик бўлади. Оилам тинч. Иккинчи қизимиздан битта невара кўрдик. Мен учун 2008 йил ëмон бўлмади.

Учинчи суҳбатдош:

Э¸ бу йилда ағдар-тўнтарим чиқиб кетди. Сентябрнинг охирида инфаркт бўлиб қолдим. 7 кун жонлантириш бўлимида (реанимацияда) ëтдим. Жами 12 кун касалхонада ëтиб¸ ўлиб тирилиб келдим. Шундан бери уйда ëтибман. Янги йилда болаларимзга янгилик бўлса дейман. Ҳаммаси меҳр-оқибатли бўлсин. Хуллас, яхшиликни хоҳлайман.

Тўртинчи суҳбатдош:

2008 йил жуда қийин бўлди. Оиламизда ишчи кучи борку¸ лекин иш йўқ. Иқтисодий томондан қийналиш бўлди. Озиқ-овқатларнинг нархлари кўтарилиб кетди. Барча ўзбек оилалари қатори менинг оиламда ҳам етишмовчилик бўлди. Одамни, асосан, иқтисодий етишмовчилик қийнайди. Болаларимнинг¸ невараларимнинг туғилган кунини ўтказганимда яхши кун бўлади. Уни ҳам иложи борича оилавий шароитда кичкина қилиб ўтказамиз. Шу нарса учун ҳам ўзимизча хурсанд бўламиз.

Бешинчи суҳбатдош:

Энг эсда қоладигани - энг кичкина укам тўртта қизли бўлди. Янги йилда энди ҳаммага тинчлик-хотиржамлик тилайман. Нарх-наволар борган сари ошиб кетаяпти. Коммунал тўловларни тўлай олмасдан қарз бўлиб ўтирибмиз. Нархлар арзон бўлишини хоҳлардим.

Олтинчи суҳбатдош:

2008 йил менинг ҳаëтимда оғир йил бўлди. Борган сари яшаш қийин бўлиб бораяпти. Масалан, икки кун олдин уйимизга ўт тушди. Ëнғин бўлиб¸ чўғ бўлиб тутаяпти. Бу дунëда ризқимиз бор экан. Агар ризқимиз бўлмаганида¸ ўша пайтнинг ўзида бу оламдан кетар эдим. Шароит оғирда барибир. Энди яхши воқеалар ҳам бўлди. Масалан, укам фарзандли бўлди. Худо хоҳласа, яқин орада кичкина укам ҳам фарзандли бўлади.
XS
SM
MD
LG