Линклар

logo-print

Қисқа сатрларда


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Яқин Шарққа сафар қилмоқда. Минтақа давлатлари раҳбарлари билан сўзлашувлар чоғида Исроил армияси Хамас ҳаракатига қарши бошлаган ҳарбий амалиётлар масаласи муҳокама қилинмоқда.

***

Покистон расмийлари мамлакатнинг шимоли-ғарбий минтақасида АҚШ ҳарбийлари амалга оширган ракета ҳужуми оқибатида уч киши халок бўлганини билдирди. Ҳозирда ўлганлар шахсини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.

***

Ҳиндистон ва Покистон ўз ядровий объектлари рўйхатини алмашди. Мақсад уруш юзага келган пайтда бу объектларни сақлаб қолишдан иборат.

***

Хитой ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Сана муносабати билан сўзлаган Хитой президенти Ху Цзинтао икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG