Линклар

Исроил амалиётларни давом эттирмоқчи


Исроил ташқи ишлар вазири Зипи Ливни, Фаластин жангарилари Исроилга ракета отишни тўхтатмас экан, Ғазо минтақасида Хамасга қарши ҳарбий амалиётлар давом этажагини айтди.

Бу ҳақда Ливни Парижда президент Николя Саркози билан ўтказган сўзлашувлардан сўнг билдирган. Исроил ташқи ишлар вазири Франция томонидан таклиф этилган гуманитар мақсадлардаги вақтинча ўт очишни тўхтатиш таклифини рад қилди ва бу қарорни Ғазо минтақасида гуманитар бўҳрон кузатилмаётгани билан изоҳлади.

Кеча Исроил авиациясининг Ғазодаги Жабалия қочқинлар лагерига берган ракета зарбалари оқибатида Хамас раҳбарларидан бири Низар Раййан ва унинг рафиқалари ҳамда бир неча боласи ўлдирилди.

7 кундан буён Ғазо минтақасини нишонга олаётган Исроил ҳаво кучлари 400 дан зиёд фаластинликни ўлдирди, минглаб тинч фуқароларга жабр етказди.

Хабарларга кўра, ердан туриб кенг кўламли ҳарбий амалиётни бошлаш буйруғини кутаётган Исроил қўшинлари ва зирҳли техникаси Ғазо чегарасига тортилган.
XS
SM
MD
LG