Линклар

Туркманбоши сиймоси пуллардан олиб ташланди


Туркманистон ўзининг янги пулидан собиқ президент Ниёзовнинг суратини ўчириб ташлади.

Мамлакатда 1 январдан бошлаб жорий этилган янги тангалар ва банкнотларда ноллар қисқартирилди. Ниёзовнинг сурати эса фақатгина битта банкнотда қолдирилди. Шу тариқа Туркманистон ҳукумати икки йил аввал вафот этган президент Сапармурод Ниёзов шахсига сиғиниш аломатларини аста-секин йўқотиб бормоқда.

Девальвация натижасида босиб чиқарилган янги бир туркман манатнинг қиймати аввалги 5 минг манатга тенглаштирилди.
XS
SM
MD
LG