Линклар

Хитой ва АҚШ дипломатик алоқаларига 30 йил тўлди


Ушбу сана муносабати билан Хитой президенти Ху Жин Тао АҚШ билан муносабатларни янада кучайтириш ташаббуси билан чиқди. Президент Ху АҚШ президенти Жорж Бушга табрик мактубини йўллаб, унда АҚШ ва Хитой ҳамкорлиги иккала давлат халқларига мислсиз фойда олиб келганини таъкидлаган.

Мактубда Хитой ва АҚШ нинг дунёда тинчлик ўрнатиш учун биргаликда қилган саъй-ҳаракатлари олқишланган. Президент Ху Жин Тао, шунингдек, ўз давлатининг АҚШ билан барча соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG