Линклар

logo-print

Ҳамас-Исроил қарама-қаршилиги давом этаётир


Ҳамас ҳаракати етакчилари фаластинликларни Исроил ҳаво зарбаларига қарши оммавий норозилик намойиши ўтказишга чақирди.

Айни пайтда¸ Исроил ҳукумати Қуддусда жума намозидан сўнг рўй бериши мумкин бўлган норозилик намойишлари олдини олиш мақсадида хавфсизлик хизматининг мингдан зиёд ходимини шаҳар кўчаларига сафарбар қилди.

Исроилнинг шу кунгача давом этаётган ҳаво зарбалари оқибатида 400дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди.

Пайшанба куни Ғазодаги Жабалия қочқинлар лагерига уюштирилган ракета зарбалари оқибатида Ҳамас раҳбарларидан бири Низар Раййан ва унинг рафиқалари ҳамда бир неча боласи ўлдирилди.

Ҳамас ҳаракати ҳам Исроил зарбаларига жавобан қўшни давлат ҳудудини ракетадан ўққа тутишни давом эттирмоқда.

Маълум бўлишича, ракета зарбаларидан Исроилнинг тўрт фуқароси нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG