Линклар

Ҳайбар довони қайта очилди


Покистон расмийлари Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари таъминоти учун фойдаланиладиган Ҳайбар довони қайта очилганини маълум қилди.

Уч кун мобайнида Покистон ҳукумат кучлари мазкур ҳудудга ўрнашиб олган жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келаётган эди.

Сўнгги ой давомида жангарилар Ҳайбар довонида Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган юк машиналарига ҳужум уюштириб, ўнлаб машинага ўт қўйган эди.

Айни пайтда¸ маҳаллий расмийлар ҳукумат қўшинларининг минтақадаги амалиётлари ҳануз давом этаётганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG