Линклар

Украина делегацияси ЕИ билан маслаҳатлашмоқда


Украина делегацияси Россия билан авж олган газ можароси борасида расмий Брюссел билан маслаҳатлашиш мақсадида ЕИ бўйлаб сафар қилмоқда.

Мазкур делегацияга Украина энергетика вазири Юрий Продан раҳбарлик қилмоқда.

Украина делегацияси ЕИ раислигини 1 январ куни қабул қилиб олган Чехия бош вазири Мирек Тополанек билан музокаралар ўтказди.

Учрашувдан сўнг Чехия расмийлари Киев ва Москва ўртасидаги газ можароси икки давлат ўртасида ҳал этиладиган масала экани ҳамда ушбу муаммо Европа газ таъминотига таъсир этган тақдирдагина Чехия вазиятга аралашишини билдирдилар.

Расмий Киев газ учун қарзини ўз вақтида тўла олмаганлиги сабабли Россиянинг Газпром ширкати Украинага табиий газ етказиб беришни 1 январдан бошлаб тўхтатди.

Айни пайтда¸ Газпром ширкати Россия 2009 йилда газни Украинага ҳар бир минг куб метрини 418 доллардан сотишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG