Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Газ жанжали авжга чиқмоқда


Украина иқтисоди Россия газига қарам бўлса¸ Россия ҳам ўз газини энг бадавлат харидори Европа Иттифоқига сотишда Украина ҳудудларидан ўтувчи транзит қувурларга қарам.
Украина иқтисоди Россия газига қарам бўлса¸ Россия ҳам ўз газини энг бадавлат харидори Европа Иттифоқига сотишда Украина ҳудудларидан ўтувчи транзит қувурларга қарам.

Нарх ва қарзлар борасидаги ўзаро сўзлашувлар самара бермагач¸ 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб Россия ҳукумати Украинага табиий газ узатишни тўхтатди.

Киев учун 2009 йилнинг илк куни бундан уч йил аввалги ëмон тушнинг такаррури бўлди.

2006 йилнинг 1 январида Кремл Украинага юборилаëтган табиий газ қувурлари кўзини бекитган ва оқибатда бутун мамлакат энергетик бўҳронга юз тутган эди.

Кремлнинг Киевга йўллаган бу янги йил туҳфасидан Европа Иттифоқига ҳам улуш теккан ва Италия жанубидагиларга қадар Россиядан борадиган газ босимининг пасайиб кетганини ҳис қилган эди.

Атиги икки кун давом этган бу зиддият мобайнида Украина ҳукумати ўз ҳудудлари орқали Европага юборилаëтган Россия газини ўзлаштиришга қарор қилган ва томонлар бўҳрон учун бир-бирларини айблашга киришган эди.

2009 йилнинг илк кунини яна Украина ва Россия ҳукуматлари бир-бирини айблаш билан бошладилар.

Россия бош вазири Владимир Путин Киевнинг ўз ҳудуди орқали Европага борувчи транзит қувурлари кўзини бекитиш таҳдидини кескин қоралади.

- Украин шерикларимиз агар газ таъминотига оид ўзаро келишув имзоланмаса¸ Украина орқали Ғарбий Европадаги асосий истеъмолчиларимизга юборилаëтган газ транзити учун тўсиқ туғилишидан бизни расмий тарзда огоҳлантирдилар.

Биз масаланинг бундай қўйилишини мутлақ нотўғри деб биламиз. Чунки Россия ва Украина ўртасида газимизни Европадаги асосий истеъмолчиларимизга етказиб бериш шарт-шароитларига оид келишув мавжуд.

2010 йилнинг 31 декабрига қадар амалда бўлган бу келишув ўзгартиш киритишни мутлақ кўзда тутмайди¸ деди Путин жумладан.

Россия ва Украина ўртасида юзага чиққан навбатдаги газ жанжалидан азият кўрувчи асосий қурбон - Европа Иттифоқи давлатларидир.

Шу боис¸ 2 январ куни Украина Ëнилғи вазири Юрий Продан бошчилигидаги расмий делегация Европа Иттифоқи бўйлаб сафар бошлади.

2009 йилнинг 1 январидан бошлаб иттифоққа раислик қилиш навбати Чехияга ўтгани боис¸ Киев делегацияси дастлаб Прагада Чехия бош вазири Мирек Тополанек билан учрашди.

Ҳозирча Европа давлатлари Россиядан Украина орқали келаëтган табиий газ таъминотида узилиш кузатилмаëтганини таъкидлаëтган бўлса-да¸ бу муаммонинг чўзилиши охир-оқибат европаликлар иқтисодига зиëн еткизиши мумкин.

Зотан¸ Европа ўз ëнилғи эҳтиëжининг 25 фоизини айнан Россия газ ва нефти ҳисобига қоплаб келмоқда.

Кузатувчилар¸ 2006 йилги Украина билан газ жанжали Кремл томонидан ғарбпараст Киевни тиз чўктириш мақсадида уюштирилган сиëсий кампания бўлганини қайд этган ҳолда¸ ҳозирги бўҳрон ортида соф иқтисодий сабаблар ëтганини айтмоқдалар.

Жаҳон бозорида бир барел нефт нархи 40 доллардан ҳам пастга тушиб кетган ҳозирги вазиятда¸ ўз бюджетини бир барел нефт нархини 95 доллардан ҳисоблаш асосига қурган Россия иқтисоди жар ëқасида турибди.

Шу боис Москва зўр бериб газ нархини ошириш эвазига бўшаб бораëтган ғазнасини тўлдиришга уринмоқда.

Шу ташвишда Россия Украинадан 2009 йил ҳар минг куб метр газ учун 250 доллардан тўлашни таклиф қилди.

Аммо бунга жавобан Киев ҳам ўз қўлидаги асосий қарта – транзит нархи оширилажагидан пўписа қилди.

- Агар Украинага сотилаëтган Россия гази тахминан 30 фоизга ошадиган бўлса¸ биз ҳам транзит тарифларини шунга монанд оширамиз.

Бундай ҳолда¸ Россия ҳар минг куб метр газ оқими учун 2¸2 доллардан транзит тарифи тўлаши лозим¸ деган эди нарх борасидаги музокаралар даврида Украина президенти Виктор Юшченко.

Киевнинг имтиëзли асосда таклиф қилинган бу нархга кўнмаганидан жаҳли чиққан Россия "Газпром"и¸ 2 январ куни нархни қарийб икки бараварга оширди ва энди ҳар минг куб метр газнинг Украинага 418 доллардан сотилишини билдирди.

Бунинг устига Газпром Киевдан 2008 йилнинг сўнги икки ойида истеъмол қилинган газ учун қарзини тўлаб қўйишни талаб қилмоқда.

Москва ҳисоб-китобига кўра¸ бу қарздорлик 2 миллиард долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG