Линклар

Ироқда қабила етакчилари портлатилди


Ироқ расмийларига кўра, Бағдод яқинида маҳаллий қабила етакчиларининг мажлиси чоғида рўй берган портлаш оқибатида 23 киши нобуд бўлди, 40дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Сунний мазҳабига мансуб қабила бошлиқлари йиғини пойтахт Бағдод жанубидаги Ал-Юсуфия шаҳарчасида ўтаëтган эди.

Ушбу қўпорувчилик амалиёти Вашингтон ва Бағдод ўртасида имзоланган ўзаро хавфсизлик битимига мувофиқ АҚШ қўшинлари фаолияти Ироқ ҳукумати мандати остига ўтган пайтга тўғри келди.


XS
SM
MD
LG