Линклар

logo-print

Ўзбекистонга кириш қимматлашди

  • Ҳасанжон

Таҳлилчилар¸ Ўзбекистон ҳукуматининг ўз қўшнилари билан борди-келдини турли бож ва солиқлар билан қийинлаштираëтгани минтақа интеграцияси йўлидаги энг катта тўсиқлигини айтишади.

Таҳлилчилар¸ Ўзбекистон ҳукуматининг ўз қўшнилари билан борди-келдини турли бож ва солиқлар билан қийинлаштираëтгани минтақа интеграцияси йўлидаги энг катта тўсиқлигини айтишади.

1 январдан бошлаб Тожикистоннинг Ўзбекистон ҳудудига ўтадиган юк машиналари ва йўловчи автобусларидан чегарада олинаëтган йиғим миқдори оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Чет эл автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзити назоратини янада такомиллаштириш” ҳақидаги қарорига кўра¸ 1 январдан бошлаб Тожикистонга тегишли юк машиналари ва автобусларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши, чиқиши ва транзити учун белгиланган тўлов миқдори ошди.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ходими телефон суҳбати давомида бу ўзгаришни шундай изоҳлади:

- Ўзбекистон Республикасига ҳудудий кириш билан транзит ўтиш бўйича йиғим бу.

2009 йил биринчи январдан бошлаб Тожикистон республикасининг юк автотранспорт воситаси ва автобуслари Ўзбекистон ҳудудида уч суткадан ортиқ бўлганда¸ ҳар бир кун учун 70 АҚШ доллари тўлайди.

Транспорт воситасининг киришининг ўзи 50 доллар¸ деди Божхона қўмитаси ходими.

Божхона қўмитаси ходими Тожикистонга тегишли юк машиналари ва автобусларнинг Ўзбекистонга кириши, чиқиши ва транзити учун белгиланган тўлов миқдори ошириш ҳақидаги Вазирлар маҳкамаси қарорини шарҳлай олмаслигини айтди.

Айни пайтда кузатувчилар бу ҳақда турли фикр билдирмоқда.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Малик Абдураззоқов Тожикистонга тегишли юк машиналари ва автобуслар учун кириш, чиқиш ва транзит учун белгиланган тарифини оширишдан кўзланган биринчи мақсад иқтисодий манфаат экани айтди. Иккинчи томондан:

- Анчадан бери Ўзбекистонга Афғонистондан наркотик кирмаяпти хабарингиз бўлса. Бу расмий маълумот. Ҳозир кириб келса¸ Тожикистоннинг ўзиники кириб келаяпти ўша чегарадош ҳудудларга.

Қанақадир транспорт йўллари билан кириб келаëтгани айнан Тожикистон ҳудудидан бўлаяптида. Шу энг катта асос. Шуни қанақадир бир йўл билан назорат қилиш¸ транспорт йўлларини камайтириш.

Менинг фикримча¸ бунга Ўзбекистон ҳукумати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти орқали таъсир қилмоқчи эди¸ аммо бўлмади¸ дейди таҳлилчи Малик Абдураззоқов.

Ўзбекистонлик сиëсатшунос Фарҳод Толипов Тожикистонга тегишли юк машиналари ва автобусларнинг Ўзбекистонга кириши, чиқиши ва транзити учун белгиланган тўловни оширишга иқтисодий сабаблардан ташқари¸ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги мураккаб сиëсий муносабатлар ҳам таъсир қилган бўлишини айтади.

- Аввало¸ бу масала¸ яъни Тожикистон ва бошқа давлатлар билан бўлган муносабатлар бугунги кунда мураккаб деб таъкидлашимиз керак. Чегара ëки чегарани кесиб ўтиш билан боғлиқ бўлган бир қатор масалалар ҳеч осон нарса эмас.

Агарда фақатгина халқларнинг бирлашиши¸ бир-бирига яқинлиги¸ келиб чиқиши¸ маданияти бир хил ва ҳоказо деб чеклансак эди¸ интеграцион жараëн аллақачон амалга ошган бўларди¸ дейди Фарҳод Толипов.

Ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи фикрича, чегараларни очиш қўшни давлатлар манфаатларига хизмат қилиши баробарида маълум таҳдидларни ҳам пайдо қилади.

- Наркотиклар муаммосини¸ терроризм муаммосини ва шунга ўхшаш таҳдидлар муаммосини ҳал қилиш борасида умумий ечимлар топилганича йўқ. Чегарада бўлаëтган ўзгаришларнинг¸ турли хил қўшимча мураккабликларнинг сабаби шу бўлса керак.

Умуман олганда узоқ муддатни кўзлаб гапирсак¸ чегараларни очиб¸ савдо-сотиқларга йўл қўйиб¸ юк ташувчи машиналар ва одамларнинг чегараларни кесиб ўтишига қулайлик яратиш иккала давлат манфаатига¸албатта¸ тўла жавоб беради¸ дейди ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи Фарҳод Толипов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG