Линклар

Вашингтон сулҳ битими истамоқда


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ўз ҳукуматининг Ғазо минтақасида ўт очишни тўхтатиш битимига эришиш борасида ҳаракат қилаётганини билдирди.

Айни пайтда¸ Райс ҳозирда ўзининг Яқин Шарққа сафар қилишни режалаштирмаётганини билдирди.

- Ҳамас ҳаракатининг Ғазодан туриб ракета ҳужумлари уюштиришига имкон бермайдиган ўзаро ўт очишни тўхтатиш битими борасида ҳаракат қилмоқдамиз. Имкон қадар тез фурсатда мазкур битим имзоланиши лозим.Бизга узоқ муддатга мўлжалланган ва иккала томон ҳам риоя қиладиган сулҳ керак, деди Кондолиза Райс.

Бугун Ғарбий соҳилнинг Рамаллоҳ шаҳрида минглаб фаластинлик Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилишига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Бундан бир оз аввал Ҳамас ҳаракати етакчилари фаластинликларни Исроилнинг ҳаво зарбаларига қарши оммавий норозилик намойиши ўтказишга чақирган эди.

Исроилнинг шу кунгача давом этаётган ҳаво зарбалари оқибатида 400дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди.

Пайшанба куни Ғазодаги Жабалия қочқинлар лагерига уюштирилган ракета зарбалари оқибатида Ҳамас раҳбарларидан бири Низар Раййан ва унинг рафиқалари ҳамда бир неча боласи ўлдирилди.

Ҳамас ҳаракати ҳам Исроил зарбаларига жавобан қўшни давлат ҳудудини ракетадан ўққа тутишни давом эттирмоқда.

Ракета зарбаларидан Исроилнинг тўрт фуқароси нобуд бўлди.






XS
SM
MD
LG