Линклар

logo-print

Ғазодаги ҳужум бир ҳафтадан буён тинмаяпти


Исроил армиясининг учқичлари ва тўплари Ғазо секторини етти кундан буён бомбардимон қилмоқда.

Ғазода ҳозирга қадар 430 дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди, икки мингдан ортиқ одам яраланди. Фаластинликлар Исроилга уюштирган ракета ҳужуми оқибатида тўрт исроиллик ўлди.

Ғазода гуманитар бўҳрон юзага келганини рад этаётган Исроил Ғазо ҳудудига кўпроқ юклар олиб ўтилишига рухсат берди. Шунга қарамай, Ғазода ҳамма нарса етишмаяпти.

Айни пайтда Исроил Ғазо минтақаси чегарасига кўп сонли қўшин ва танклар тўплади. Улар Ғазога кириш учун буйруқ берилишини кутмоқда.

Хамас ҳаракатининг Дамашқ шаҳрида сургунда яшаётган раҳбари Холид Машъал Исроил армияси Ғазога бостириб кирса, “мудҳиш хатолик” бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG