Линклар

logo-print

Европага етказилаётган рус гази ҳажми камайди


Россиядан Руминия, Венгрия, Польша, Словакия ва Болгарияга Украина ҳудуди орқали етказиб берилаётган газ ҳажми 3 январь куни сезиларли даражада камайди. Руминия одатдагидан 33 фоиз кам газ етиб бормоқда.

Россия Украинани газни ўғирлаётганликда айбламоқда. Аммо Украинанинг давлатга қарашли “Нафтогаз” ширкати бу айбловни рад қилмоқда.

Газпром раисининг ўринбосари Александр Медведев ширкат Украинани четлаб ўтувчи қувурлардан фойдаланаётганини айтди.

Ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чех республикасига келган Россия президенти Дмитрий Медведев пойтахт Прагада Газпром муқобил қувурлар орқали Европага керак бўлган миқдорда газ етказиб бера олмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG