Линклар

Покистонда Муҳаммад Ёсир қўлга олинди


2007 йилда ўғирлаб кетилган италиялик журналист Даниел Мастрожиакомони гаровдан озод этиш учун Толибон ҳаракатининг собиқ юқори лавозимли аъзоси Устод Муҳаммад Ёсир Афғонистонда қамоқдан қўйиб юборилган эди.

Покистон хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Устод Муҳаммад Ёсир пайшанба куни Покистоннинг Афғонистон билан чегара яқинидаги Пешавор шаҳрида қўлга олинган.

Толиблар режими 2001 йил охирида ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Ёсир Толиблар раҳбари Мулла Муҳаммад Умарнинг матбуот вакили бўлиб хизмат қилган.
XS
SM
MD
LG