Линклар

Ироқ бош вазири Эронга борди


Ироқ бош вазири Нурий Ал-Маликий Эрон раҳбарлари билан сўзлашув олиб бориш учун Теҳронга борди.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Эроннинг олий руҳонийси Оятулло Али Ҳаманаий билан мулоқот чоғида Ал-Маликий Ироқ ва АҚШ ўртасида ўтган ой имзоланган хавфсизлик ҳақидаги келишувни муҳокама этади.

Шу ҳафта Ироқнинг Эрондаги элчиси Ал-Маликийнинг Теҳронга икки кунлик ташрифи чоғида Эрон раҳбарлари билан иқтисодий масалаларни ҳам муҳокама этиши режаланганини айтган эди.

Ал-Маликий 2006 йилда Ироқ Бош вазири лавозимини эгаллаганидан буён бу унинг Эронга тўртинчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG