Линклар

Афғонистонда кўпайди, Ироқда озайди


АҚШ қўшинлари Афғонистонда Ал-Қоида ва Толибон жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар бошлаганидан бери 2008 йил америкалик ҳарбийлар учун энг кўп талафот кўрилган йил бўлди.

Айни пайтда Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари учун 2008 йил олти йил давомида энг кам талафот кўрилган йил сифатида қайд этилди.

icasualties.org мустақил интернет сайти маълумотига кўра, ўтган йил Ироқда 314 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган. 2007 йилда бу рақам 904 тани ташкил этган.

Афғонистонда эса ўтган йил 630 нафар АҚШ ҳарбийси нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG