Линклар

Ҳиндистон бош вазири баёнот билан чиқди


Ҳиндистон бош вазири Манмухон Сингҳ Покистон “масъулиятни ҳис қилган ҳолда” Мумбай шаҳрида уюштирилган террор ҳужумлари учун жавобгар шахсларни тутиб Ҳиндистонга топширишига умид билдирди.

Ноябрь ойида Мумбайда амалга оширилган террор ҳужумлари оқибатида 170 дан ортиқ одам, жумладан, тўққиз нафар қуролланган шахс ҳам ҳалок бўлганди.

Сингҳ мамлакатда террорчиликни таг-томири билан йўқ қилиш учун ҳукумат бор имкониятни ишга солишини айтди.

Айни пайтда Ҳиндистон бош вазири Бангладешнинг янги ҳукуматини бу давлатдаги Ҳиндистонга қарши бўлган жангарилар базаларини тугатишда ҳамкорликка чақирди.
XS
SM
MD
LG