Линклар

logo-print

Сурия президенти Эрон мулозими билан учрашди


Сурия президенти Башар ал-Асад мамлакатга ташриф буюрган Эроннинг Олий миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Саид Жалил билан учрашди.

Сўзлашув чоғида Ғазо бўлгасида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, томонлар Исроил армияси Ғазога уюштираётган ҳужумларнинг минтақага таъсири масаласи ҳам муҳокама қилган.

Эронлик юқори лавозимли меҳмон жума куни Сурияга келганидан сўнг Хамас ҳаракатининг Дамашқда сургунда фаолият юритаётган раҳбари Холид Машъал ҳамда Исломий жиҳод етакчиси Рамазон Абдулла Шаллаҳ билан ҳам учрашган.
XS
SM
MD
LG