Линклар

Афғонлар Исроилга қарши намойишлар уюштирди


Исроилнинг Ғазо бўлгасини бомбардимон қилаётганига қарши Афғонистон пойтахти Кобулда янги норозилик юриши уюштирилди.

Юзлаб афғонистонлик қатнашган бу тадбирда “Исроил жиноятлар содир этяпти, Америка қўллаб-қувватлаяпти” деган шиорлар кўтариб чиқилди.

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида ўтказилган норозилик намойиши қатнашчилари БМТни Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тўхтата олмаганликда айблади.

Афғонистон шимолидаги Чорикор шаҳрида ҳам шу каби норозилик намойиш ўтказилди.

XS
SM
MD
LG