Линклар

Ҳиндистон Исломободни айблашда давом этаётир


“Мумбайдаги террор ҳуружлари Покистон ҳукумати кўмаги билан амалга оширилган бўлиши мумкин”,-дея баёнот берди Ҳиндистон Ички ишлар вазири Паланипан Чидамбарам.

Маҳаллий телеканаллардан бирига интервью берган Ҳиндистон Ички ишлар вазири 173 фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган бу ҳуружларни амалга оширган Лашкари-Тоййиба гуруҳи жангариларига Покистон ҳукумати агентликлари ёрдам берганини таҳмин қилди.

“Ўтказилган тергов натижалари шуни кўрсатдики, бу амалиётлар шубхасиз Покистон ҳукуматига алоқаси бўлган идоралар кўмагида содир этилган”,-дея қўшимча қилди Паланипан Чидамбарам.

Айни пайтда расмий Деҳли Покистондан Мумбайдаги ҳуружларга алоқаси борлиги таҳмин қилинаётган шахсларни Ҳиндистон ихтиёрига топширилишини талаб қилиб келмоқда.

Покистон ҳукумати эса бу ҳужумларга умуман алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG