Линклар

Исроил пиёда қўшинларини Ғазога киритди


Ҳамас жангариларининг Исроил ҳудудини ракетадан ўққа тутишини тўхтатиш мақсадида бир ҳафта давом этган ҳаво зарбаларидан сўнг, Исроил ҳукумати шанба куни тунда ўз танк ва пиёда қўшинларини Ғазога киритди.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, яҳудий аскарлар Ғазо шаҳрини қуршовга олган.

Маълум бўлишича, дастлабки тўқнашувларда саккиз нафар фаластинлик нобуд бўлган. Шу билан сўнгги ҳафта давомида Исроил ҳужуми оқибатида нобуд бўлган фаластинлик фуқаролар сони 450 нафарга етди.

Айни пайтда Исроил ҳукумати тунда Ҳамас аъзолари билан рўй берган тўқнашувларда 30га яқин ҳарбий тан жароҳати олганини билдирди.


XS
SM
MD
LG