Линклар

Хитойда 2008 йилда 1330 шахс ҳибс этилди


Ўтган йил давомида Хитой ҳукумати терроризм, диний эктсремизм ва бошқа айбловлар билан мусулмонлар истиқомат қилувчи Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасида 1300 кишини ҳибс этди.

Хитойда эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, ҳукумат ўтган йил Пекиндаги Ёзги Олимпия ўйинлари туфайли жамоатчилик хавфсизлигини сақлашни ўзига мақсад қилиб олган.

“Олимпиада ўйинлари арафасида эса Шинжон-Уйғур автоном ўлкасида зўравонликлар кузатилди. Бу зўравонликлар маҳаллий уйғурлар томонидан содир этилди”, дейилади ушбу ҳисоботда.

Маълум бўлишича, 2008 йилнинг 11 ойи давомида мамлакат хавфсизлигига таҳдид қилиш айби билан 1295 шахс ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG