Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича келишувга эриша олмади


Исроил қўшинларининг Ғазога киритилишини тўхтатишга оид БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлиси натижасиз якунланди.

Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Франциянинг БМТдаги элчиси Жан Маурис Риперт сўзларига кўра, кенгаш аъзолари Ғазода зудлик билан ўзаро ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи резолюция борасида бир қарорга келиша олмаганлар.

Араб давлатлари эса резолюцияни қабул қилинишига АҚШ қаршилик кўрсатганини билдирдилар.

Айни пайтда Франция, Швеция ва Норвегия Исроил ҳаракатларини кескин қоралади. Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эса Исроилни агрессияда айблади.
XS
SM
MD
LG