Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:56

Ғазода шиддатли тўқнашувлар бошланди


Исроилнинг Ғазога давом этаётган ҳужумлари оқибатида шу кунгача 450 нафар фаластинлик қурбон бўлди.
Исроилнинг Ғазога давом этаётган ҳужумлари оқибатида шу кунгача 450 нафар фаластинлик қурбон бўлди.

Исроил армияси шанба куни тунда Ғазо минтақасига бостириб кирди. Минглаб яҳудий аскари ҳарбий техника ёрдамида бир нечта нуқтадан Ғазо чегарасини бузди.

Исроил қўшинлари Ғазо минтақасига бостириб киргандан сўнг, бу ерда шиддатли тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинмоқда. Фаластин шифокорларига кўра, бу тўқнашувларда 19 киши нобуд бўлган.

Шу билан сўнгги ҳафта мобайнида Исроил ҳужуми оқибатида нобуд бўлган фаластинликлар сони 450 кишига етди. Исроил ҳукумати ҳам рўй берган тўқнашувларда 30га яқин ҳарбий тан жароҳати олганини маълум қилди.

Ҳарбий амалиётлар бошлангандан сўнг Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак телевидение орқали чиқиш қилиб, Ҳамас жангариларига қарши қаратилган ушба амалиётлар осон кечмаслигини тан олди:

-Биз барча имкониятларимизни синчковлик билан ўрганиб чиқдик, Биз уруш қилиш истагида ёнаётганимиз йўқ, бироқ яна бир бор қайтараман, ўз фуқароларимизнинг Ҳамас томонидан нишонга олинишига йўл қўймаймиз.

Амалиётларимиз қисқа ёки осон кечмайди, бироқ мақсадимиз аниқ ,- деди Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак.

Айни дамларда Исроил қўшинларининг Ғазо шаҳрини қуршовга олгани хабар қилинди. Ҳарбий амалиётлар бошлангандан сўнг иккала томонда ҳам талофотлар сони орта бошлади.

Исроилга томонининг маълум қилишича, Ҳамас аъзолари билан рўй берган тўқнашувларда ўттизга яқин яҳудий аскари тан жароҳати олган, улардан икки нафари эса оғир аҳволда.

Фаластин расмийларининг билдиришича, Ғазо қўчаларида рўй берган тўнашувларда 19 киши, жумладан, тинч аҳоли вакилларидан беш киши нобуд бўлган.

Ҳамас ҳаракати эса исроиллик икки ҳарбийни асир олганини эълон қилди.

Айни пайтда Исроил ҳарбий учқичлари Ғазо минтақасидаги биноларни нишонга олишни давом эттирмоқда.

Исроил томони бу ҳаво зарбаларида қўшни давлатга ракета улоқтириш учун Ҳамас жангарилари томонидан фойдаланилаётган ҳудудлар нишонга олинганини билдириб келмоқда.

Бироқ БМТ тарқатган ахборотда айтилишча, бу ҳаво зарбаларида 450 киши нобуд бўлган, уларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.
Айни пайтда БМТ Ғазода гуманитар бўҳрон авж олиши мумкинли тўғрисида огоҳлантирмоқда.

шунга қарамай, Исроил қўшинларининг Ғазога киритилишини тўхтатишга оид БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлиси натижасиз якунланди.

Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Франциянинг БМТдаги элчиси Жан Маурис Риперт сўзларига кўра, кенгаш аъзолари Ғазода зудлик билан ўзаро ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи резолюция борасида бир қарорга келиша олмаганлар.

Араб давлатлари эса резолюцияни қабул қилинишига АҚШ қаршилик кўрсатаётганини билдирдилар.

Айни пайтда Франция Исроил ҳаракатларини кескин қоралади. Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эса Исроилни агрессияда айблади.

Россия эса Исроил қўшинларининг Ғазога бостириб киришидан жиддий ташвиш билдириб, минтақага ўз вакилини юборишини маълум қилди.
















XS
SM
MD
LG