Линклар

Шифокор касбини ўзгартирди

  • Барно Анвар

Бухоролик шифокорлар энди беморларнинг қон босимини эмас, коммунал хизмат ҳақини тўлаган ёки тўламаганини текширадиган бўлдилар.

Бухоролик шифокорлар энди беморларнинг қон босимини эмас, коммунал хизмат ҳақини тўлаган ёки тўламаганини текширадиган бўлдилар.

Бухоро шаҳри ҳокимияти тиббиёт ходимларини коммунал тўловларни йиғишга сафарбар қилди.

Қийноқларга қарши тезкор гуруҳ ходимларининг хабар қилишича, Бухоро шаҳар ҳокими шу мазмунда фармойиш берган ва тиббиёт ходимлари эшигини қоқиши лозим бўлган хонадонларнинг рўйхати тузилган.

Бу ҳақда Озодлик радиосига Қийноқларга қарши тезкор гуруҳ вакили Шуҳрат Ғаниев гапириб берди.

- Бу руйхатни Бухоро шаҳар ҳокими тасдиқлаган. Январ ойида имзоланган бу ҳужжатга кўра, тиббиёт ходимларига кўчалар бўлиб берилган.

Январ ойидан бошлаб шифохонани қўйиб, кўчама-кўча юришга маҳкум ҳамшира ва санитарлар қачонгача бу ҳунар билан шуғулланиши ҳозирча номаълум.

Бундан авваллари бундай ишларга фақат ўқитувчилар жалб қилинар эди. Энди эса Бухоро шаҳар ҳокимлиги нақд пул йиғимини кўпайтириш мақсадида мана шундай янгилик киритганга ўхшайди.

Айни пайтда аҳолида коммунал тўловларни тўлаш учун нақд пул йўқ. Менимча бу жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистонга кўрсатаётган таъсири бўлса керак, -деди Шуҳрат Ғаниев.

Ўзбекистондаги расмий манбалар ҳам кейинги йиллар давомида аҳолининг ярмидан кўпи коммунал тўловлардан қарздор бўлиб қолаётганини эътироф этмоқда. Аксар ҳолларда бу қарз коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, солиқчилар ва ўқитувчилар томонидан уйма-уй юриб, йиғиб олинаётган эди.

Аслида аҳолини иссиқлик, электр ва газ билан яхшироқ таъминлаш, , мактаб, шифохона, туғруқхоналардаги аҳволни яхшилаш ўрнига қиш кунлари эшигини қоқиб, ҳаминқадар хизматга ҳақ талаб қилаётган махсус гуруҳ сафига мана энди тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.

Содда қилиб айтганда, бюжетдан ойлик оладиган яна бир соҳа ходимлари зиммасига бюжетни тўлдириш қайғуси юклатилди.
XS
SM
MD
LG