Линклар

logo-print

ЕИ жангларни тўхтатишга чақирди


Европа Иттифоқининг Яқин Шарққа борган делегацияси Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жангларни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда Қоҳирада иттифоқнинг жорий раиси бўлмиш Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг баён қилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер Ғазо Минтақасида “гуманитар вазиятнинг кескинлашганидан” чуқур таассуф билдирди.

Европа Иттифоқи делегацияси Қуддус, Рамаллоҳ ва Амманга ҳам боради.

Франция Президенти Николя Саркозининг душанба куни Яқин Шарққа бориши кутилмоқда. Париж раҳбари бошқа давлатларни ҳам Ғазода сулҳга эришиш ташаббусига қўшилишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG