Линклар

Чехия ҳукумати узр сўради


Европа Иттифоқи жорий раиси Чехия аввалроқ Исролининг Ғазога ҳужумини “мудофаа мақсадларида амалга оширилмоқда”, дея тасвирлагани учун узр сўради.

Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг бу ҳақдаги изоҳ “жуда жиддий хато” бўлганини айтганидан кейин Чехия президенти вакили Йиржи Франтишек Потузник расмий узр билдирилган баёнотни эълон қилди.

Ливиядаги Қаддафий жамғармаси Чехия расман узр сўрамаса, Прага билан алоқаларни узиш борасида расмий Триполига босим ўтказишидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG