Линклар

Туркия ва Сурия Ғазо масаласини муҳокама қилади


Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим Исроилнинг Ғазога ҳужумини муҳокама қилгани душанба куни Анқарага боради.

Туркия ташқи ишлар вазирлигига кўра, Муаллим туркиялик ҳамкасби Али Бобожон, бош вазир Ражаб Тойип Эрдўғон ва президент Абдуллоҳ Гул билан учрашади.

Туркия яҳудий давлатининг Ғазога ҳужуми боис Исроил билан Сурия ўртасидаги тинчлик музокараларида воситачиликни тўхтатишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG