Линклар

logo-print

Райс Хитойга бормайдиган бўлди


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Яқин Шарқда кескинлашган вазият билан шуғулланиш мақсадида Хитойга режалаштирган сафарини бекор қилишга мажбур бўлди.

Райс чоршанба куни Хитой расмийлари билан учрашгани ва икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг 30 йиллигини нишонлагани Пекинга бориши керак эди.

Давлат котибининг ўринбосари Жон Негропонте бошлиғининг ўрнига Пекинга сафар қиладиган бўлди.

Жума куни Райс Исроил ва Ҳамасни “узоқ муддатли ва барқарор сулҳ” ўрнатишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG