Линклар

Украинага бериладиган газ нархи яна ошди


Россиянинг Газпром ширкати Украина учун газ нархини янада оширганини эълон қилди.

Газпром раҳбари Алексей Миллер якшанба куни газ Украинага аввал таклиф этилганидек 418 АҚШ долларидан эмас, 450 доллардан сотилишини маълум қилди.

Расмий Киев Газпромни муроса қилмаётганликда айблаб, газ нархи кўтарилиши билан Украина ҳудудидан Европага бериладиган газ транзити учун Россия тўлайдиган ҳақнинг ҳам юқорилаши мумкинлигини айтмоқда.

Дунёдаги энг йирик газ ширкати ҳисобланган Газпром жаҳон молиявий бўҳронидан кўрган зарари боис катта қарзга ботган.
XS
SM
MD
LG