Линклар

Россия Украинани ўғирликда айбламоқда


Россия Европа Иттифоқидан Украинадаги газ транзит тизимини мониторинг қилишни сўради.

Газпром Украинани сўнгги 24 соат ичида Европа учун мўлжалланган 25 миллион куб метр газни ўғирлаганликда айбламоқда.

Украинанинг Нафтогаз ширкати ҳам ўз навбатида Газпром ширкатини ўйин қилаётганликда айблаб, ундан “газ боисими ва газ оқими йўналишиларини ўзгартиришни тўхтатишни” талаб қилди.

Европа Иттифоқи расмийлари Москва билан Киев ўртасидаги можаро ўзаро ҳал этилиши лозимлигини баён қилди.

Европа Иттифоқи ўз газ эҳтиёжларининг 20 фоизига яқинини Украина орқали ўтадиган қувурлардан қоплайди.

Европа Иттифоқи Россия ва Украина ўртасида авж олаётган можарони муҳокама қилиш мақсадида душанба куни фавқулодда мажлис ўтказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG