Линклар

Афғонистон ва Покистонда зилзила бўлди


Бугун тонгда Афғонистон ва Покистон шимолида кучли зилзила рўй берди.

АҚШ Геология маркази хабарига кўра, Кобулдан 275 километр масофада Покистон билан чегарадош минтақада рўй берган ер силкинишининг кучи Рихтер шкаласи бўйича 6 баллни ташкил қилган.

Зилзила Исломободда ҳам сезилган ва у ерда одамлар уйлардан қочиб чиққан.

Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG