Линклар

Хаманеи Ироқни огоҳлантирди


Эроннинг олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хаменеи Ироқни Қўшма Шататлар билан имзолаган хавфсизлик келишуви оқибатларидан огоҳлантирди.

Ўтган ойда имзоланган келишувга биноан АҚШ қўшинлари 2011 йилгача Ироқдан тўла олиб чиқиб кетилади.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, Хаменеи Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийни Американинг ваъдаларига ишонмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Теҳронга қилган сафарида Нури ал-Маликий Эрон иқтисодий алоқаларни ривожлантириш орқали урушдан азият чеккан Ироқни қайта тиклашга кўмаклашишига умид билдирган эди.
XS
SM
MD
LG