Линклар

Ричардсон вазирлик лавозимидан кечди


Нью Мексико губернатори Билл Ричардсон Оқ уйнинг янги маъмуриятида савдо вазирлигига кўрсатилган ўз номзодини қайтариб олди.
Губернатор номзодини бу лавозимга янги сайланган президент Барак Обама илгари сурган эди.

Обама Ричардсоннинг ўз номзодини қайтариб олиш аризасини “чуқур афсус” билан қабул қилганини баён қилди.

Губернатор Ричардсон ўз қарорини у раҳбарлик қилган штат билан шартномаси бўлган ширкат устидан тергов давом этаётгани билан изоҳлади.

У шунингдек ҳеч қандай қонунбузарликка қўл урмаганини қўшимча қилди.

Обама 20 январ куни президентлик вазифасига киришади.
XS
SM
MD
LG