Линклар

logo-print

Америкалик бева 10 миллион долларга эга бўлди


Американинг Коннектикут штатида Дональд Питерс исмли марҳум бевасига 10 миллион АҚШ доллари миқдорида ютуқ чиққан лотерея чиптасини қолдирди.

Коннектикут Пост газетасига кўра, 78 яшар Шарлотт Питерс яқинда юрак хуружидан вафот этган эрининг кийимларидан топиб олган лотерея чиптасини ташлаб юбормоқчи бўлган.

Лекин тўлдирилган рақамларни текшириб кўриб, марҳум эридан катта ютуқ қолганига амин бўлган.

Дональд Питерс лотереяни ўз вафотидан бир неча кун аввал сотиб олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG