Линклар

logo-print

Ҳиндистон Покистонга ашёвий далил етказди


Ҳиндистон Мумбайдаги хуружларни амалга оширган жангариларнинг Покистондаги идораларга алоқаси борлигини тасдиқловчи далилларни расмий Исломобод ихтиёрига топширганини билдирди.

- 2008 йил 26 ноябр кунги Мумбай ҳужумларини уюштирган жангариларнинг Покистондаги идораларга алоқаси борлигини кўрсатувчи далилларни бугун биз Покистонга етказдик. Бундан ташқари мен Мумбайдаги ҳужумлар тафсилоти ва унинг ортидан ўтказилган тергов жараёни ҳамда қўлга киритилган ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотларни ўз ҳамкорларимизга ёзма равишда тақдим этдим, деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Пранаб Мукхержи.

Расмий Деҳли 170дан зиёд фуқаро ҳаётига зомин бўлган ҳужумларда Покистондаги гуруҳларни айблаган бўлса, Исломобод ўз қўшнисининг бу иддаоларини рад этиб келмоқда.

Айни пайтда¸ АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер Исломободга сафар бошлади.

Бу ерда АҚШ расмийсининг Покистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи ҳамда Мумбайдаги террор хуружлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши белгиланган.


XS
SM
MD
LG