Линклар

Газ можароси ЕИ диққат марказида


Европа мулозимлари ЕИ газ таъминотига таъсир қилган Москва ва Киев ўртасидаги газ можаросини муҳокама қилиш мақсадида бугун Брюсселда фавқулодда мажлис ўтказади.

Мазкур учрашув Хорватия, Греция ва Чехия ўз газ заҳираларининг тугаб бораётгани тўғрисида огоҳлантираëтган бир пайтда ўтмоқда.

Украина газ учун қарзини вақтида тўлай олмагани туфайли Россия 1 январдан бошлаб бу давлатга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйди.

Бундан ташқари Россия Украинани сўнгги 24 соат ичида Европа учун мўлжалланган 25 миллион куб метр газни ўғирлаганликда айбламоқда.

Украина ҳам ўз навбатида Газпром ширкатини ўйин қилаётганликда айблаб, ундан “газ босими ва газ оқими йўналишларини ўзгартиришни тўхтатишни” талаб қилди.

Шунингдек, Газпром раҳбари Алексей Миллер якшанба куни газ Украинага аввал таклиф этилган каби ҳар минг куб метри 418 АҚШ доллар эмас, балки 450 доллардан сотилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG