Линклар

Покистон: жангарилар уч шахсни қатл этди


Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудида толибон жангарилари АҚШ фойдасига жосусликда айбланган уч шахсни қатл этди.

Жасадлар билан топилган мактубда айтилишича, қатл этилган шахслар Афғонистондаги АҚШ қўшинлари билан ҳамкорлик қилган.

Маҳаллий расмийларга кўра, жангарилар шу пайтгача қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудда яшовчи ўнлаб одамни АҚШ ёки Покистон фойдасига жосусликда айблаб, уларни қатл этган.

АҚШ қўшинлари 2001 йил Афғонистонда толибонга қарши кенг кўламли амалиётлар бошлангандан сўнг минглаб жангариларнинг Покистон ҳудудидан бошпана топгани тахмин қилинади.

XS
SM
MD
LG