Линклар

logo-print

Ғурбатда ғариб шодумон бўлмас...

  • Абдулла Искандар

Ғайрирусларнинг Россиядан кетишини истовчи тақирбош ва ашаддий миллатчи гуруҳлар Марказий осиëдан келган қорамағиз эркагу аëлларга ҳужум қилиш ëхуд камситиш имконини деярли қўлдан бой бермайдилар.

Ғайрирусларнинг Россиядан кетишини истовчи тақирбош ва ашаддий миллатчи гуруҳлар Марказий осиëдан келган қорамағиз эркагу аëлларга ҳужум қилиш ëхуд камситиш имконини деярли қўлдан бой бермайдилар.

Ҳуқуқ фаоллари эълон қилган янги ҳисоботга кўра¸ ўзбек муҳожирлари Россияда кучайиб бораëтган ксенофобия хуружларининг асосий нишонига айланиб бормоқда.

Москвалик ҳуқуқ фаоли Александр Бродга кўра¸ кечган йил мобайнида 500 маротаба ксенофобия хуружи қайд қилинган.

2008 йил давомида 122 киши миллатчилар тарафидан ўлдирилган¸ 380 киши эса тан жароҳати олган.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра¸ биргина Москванинг ўзида 54 киши тақирбошлар тарафидан ўлдирилиб¸ 174 кишига тан жароҳати етказилган.

Санкт Петербургда эса 21 киши ўлдирилиб¸ 42 киши яраланган.

Фуқаровий кўмак ташкилоти раҳбари Елена Рябининага кўра¸ Марказий Осиë фуқаролари¸ хусусан ўзбеклар¸ тақирбошлар учун ҳам¸ ҳуқуқ-тартибот органлари учун ҳам бирдай нишон бўлиб қолмоқда.

- Кечган йилда Россия ҳудудларида 20 нафар ўзбек тақирбошлар тарафидан ўлдирилди¸ 26 киши калтаклар зарбидан ярадор бўлди.

Айни пайтда Россия милицияси айбдорларни жазолаш ўрнига жабрланувчиларга ташланмоқда.

Ўзбекистондан чиқиш визаси бўлмаганларни овлаш кечган йилда авж олди. Мамлакатда нафрат тарғиботи тобора кенг қулоч ëймоқда¸ дейди Елена Рябинина.

Рябининага кўра¸ кечган йил Санкт Петербургда ўзбекларга қарши кузатилган қуролли ҳужум ортида ксенофобия омили ëтибди.

Хусусан¸ ўтган йил май ойида ўзбек мардикорлари ëтадиган вагонга тўппонча билан қуролланган гуруҳ бостириб кириб пул талаб қилган эди.

Москвадаги Мемориал инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Баҳром Ҳамроевга кўра¸ бу ҳолат Россияда одатий аҳволга айланган.

- Шунга ўхшаган воқеалар Екатеринбургда¸ Челябинскда¸ Сибир ўлкаларида¸ яъни Москва шаҳри ва атрофларида ҳар кун кўзга ташланадиган ҳолатга айланиб қолди.

Россия милиция ходимлари ëки прокуратура ходимлари бунга лоқайдлик билан қарашади. Чунки ўзбек халқини бугун Ўзбекистон ҳукумати ҳимоя қилмаслигини ҳамма билади¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

Йил мобайнида 10 нафар тожик ва 10 нафар қирғиз фуқароси ҳам рус миллатчилари қўлида нобуд бўлишгани москвалик инсон ҳуқуқлари фаоллари тарафидан қайд қилинди.

Москвадаги босмахоналардан бирида ишловчи қирғиз фуқароси Жанбулбой учун кечган йил ва айниқса декабр ойи жуда оғир бўлди.

- Менинг ташқи қиëфам уларга ëқмаганлигини билиб тураман. Шу боис сувдай осойишта¸ майсадай паст бўлиб кўринмай юраман. Аммо барибир метрода ëки кўчада тақирбошлар кўзи тушиши биланоқ менга ташланишади¸ дейди Жанбулбой.

Рус миллатчиларининг ола қарашлари Москвада ижод қилаëтган татар ëзувчиси Ренат Муҳаммадиевни ҳам ташвишга солади.

- Бунинг оғирлигини доимо сезиб тураман. Куну-тун ўз тилингда сўзлашиб¸ яқинларингнинг меҳр тўла нигоҳларини ҳис қилишга нима етсин.

Аммо бундай ҳолат фақат ўз уйингда¸ ўз овулингда¸ туғилган юртингда насиб этади холос. Биз эса ғурбатдамиз. Бир чўқиб¸ етти марта қарашга ўрганиб ҳам қолдик¸ дейди татар ëзувчиси.
XS
SM
MD
LG