Линклар

Ғазо: тўқнашув давом этмоқда


Кеча Ғазо шаҳрида Исроил қўшинлари Хамас жангарилари билан тўқнаш келди. Халқаро ҳамжамият томонларни сулҳ ўрнатишга чақирмоқда.

Тунда Ғазонинг Шажайя туманида портлашлар ва отишма овози эшитилди.

Исроил Ғазо ишғолини давом эттирар экан ташқи ишлар вазири Ципи Ливни Яҳудий давлати “террорчилар билан битимга бормаслигини” таъкидлади. Исроил Ҳамас ҳаракатини “террорчи ташкилот” деб билади.

Айни пайтда, Америка Президенти Жорж Буш Ҳамас гуруҳи Исроилга ракета ҳужумларини тўхтатишга ваъда бериши лозимлигини баён қилди.

- Ҳар қандай сулҳ Хамаснинг Ғазодан туриб ракета ҳужумларини уюштиришни тўхтатиши билан шартланиши даркор, - деди Буш.

Фаластин соғлиқни сақлаш мутасаддилари сўнгги ўн кун ичида беш юз элликка яқин фаластинлик, жумладан, кўплаб аёллар ва болалар ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил томонидан беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Исроил ҳарбий операцияси давом этаётганига қарамсдан Фаластинлик жангарилар Исроилнинг жанубий минтақаларига ракета ҳужумларини давом эттирди.

БМТ Ғазода “гуманитар бўҳрон” авж олаётганидан хавотир билдирмоқда.

БМТнинг инсонпарварлик ёрдами бўйича идораси раҳбари Жон Холмс мухбирлар билан мулоқоти чоғида Ғазода нобуд бўлган 500 кишининг 25 фоизи тинч аҳоли вакиллари экани ва Ғазодаги соғлиқни сақлаш муттасадилари 2500 дан ортиқ жароҳатланганларга тегишли ёрдам кўрсата олмаётганидан хавотирда эканини баён қилди.

Ғазода тоза ичимлик суви, электр энергияси, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа махсулотларнинг етишмаётгани вазиятни янада кескинлаштирмоқда, дея қўшимча қилди БМТ расмийси.

XS
SM
MD
LG