Линклар

Эронлик ёшлар Фаластинга жўнаш истагини билдирмоқда


Эроннинг расмий хабар агентлигига кўра, эронлик 70 мингдан ортиқ талаба Исроилга қарши худкуш ҳужумларни уюштиришга кўнггилли бўлиб ёзилган, лекин президент Маҳмуд Аҳмадийнажод худкуш кўнгиллиларнинг аризаларига жавоб бермаган.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, радикал қарашлардаги талабалар етакчиси Исмоил Аҳмадий талабалар Хамас томонида туриб, Исроилга қарши курашга истак билдирганини баён қилган.

Эроннинг Хамас гуруҳига асосий ҳомий экани айтилади. Лекин Теҳрон 2007 йилдан бери Ғазо минтақасини назорат қиладиган жангари гуруҳига қурол-аслаҳа юборганини инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG