Линклар

Путин газни камайтиришни буюрди


Россия Бош вазири Владимир Путин давлатга қарашли Газпром ширкатига Украина орқали Европага узатиладиган газ оқимини камайтиришни буюрди.

Путиннинг бу қарори Европа Иттифоқи мулозимлари Россия билан Украина ўртасида авж олган ва Европа газ таъминотига путур етказаётган можарони Брюсселда муҳокама қилаётган пайтда эълон қилинди.

Путин Газпром бошлиғи Алексей Миллерга Украина орқали оқадиган газ ҳажмини Киев ўғирлагани айтилаётган миқдорда камайтиришни буюрди.

Миллер эса Беларус ва Қора Денгиз тубидан ўтадиган қувурлардан Европага оқадиган газ ҳажми кўпайтирилишини маълум қилди.

Украина Газпромни Европага транзит қилинадиган газ миқдорини атайлаб камайтирганликда айбламоқда.

Европа Иттифоқи Москва билан Киев ўртасида тўланмаган қарзлар ва нархлар устида чиққан тортишувларни муҳокама қилган Украинага расмий делегацияни юборди.

Хорватия, Греция ва Чехия авж олган можаро туфайли газ босимининг камайганидан шикоят қилган навбатдаги мамлакатлар бўлди.
XS
SM
MD
LG