Линклар

logo-print

Босния Афғонистонга ҳарбий юборади


Босния ҳукумати жорий йилда Афғонистонга ўз қўшинларининг кичик контингентини юбориш қарорини эълон қилди.

Босниянинг уч вакилдан иборат президентлик маъмурияти баёнотига кўра, мамлакат қуролли кучларининг 10 нафар зобити НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар сафига қўшилади.

Офицерлар Германия ва Дания контингентлари сафида хизмат қилиши айтилмоқда.

Кучга кириши учун парламент маъқуллаши лозим бўлган қарор, дейилади баёнотда, “Евро-Атлантик интеграция сари қўйилган навбатдаги қадамдир”.

НАТОга қўшилиш истагида бўлган БОсния 2008нинг декабрида Иқродан ўз қўшинларини тўла олиб чиқди.
XS
SM
MD
LG