Линклар

logo-print

Афғонистонда тажовузкорлик ҳақида фильм олинди


Афғонистонда сўнгги йилларда авж олган жинсий тажовуз муаммосига бағишланган фильм чиқарилди.

“Эсдалик расм” деб номланган фильм режиссёри Абдул Рашид Озодлик радиоси билан суҳбатда, “фильмни яратишдан мақсад санъат ва кино орқали Афғонистонда кенг тарқалган жинсий тажоввуз муаммоси билан курашишдир”, деди.

Фильмда битта тўда томонидан зўрланган ҳиротлик ёш қизчанинг кечмишлари тасвирланади.

Президент Ҳамид Карзай жинсий тажовузкорларни ўлим билан жазолашни таклиф этган, лекин бу чора ҳозирча қабул қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG