Линклар

Бағдодда икки киши нобуд бўлди


Ироқ полицияси маълумотларига кўра, душанба куни Бағдодда амалга оширилган портлашларда икки киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Бағдод марказида полиция патрулини нишон қилган портлашда икки киши нобуд бўлган.

Кун давомида пойтахтнинг турли минтақаларида амалга оширилган тўртта портлашда 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Шунингдек, Бағдоднинг ғарбий қисмида машина портлаш оқибатида беш киши ярадор бўлган.
XS
SM
MD
LG